Хивалик ёшлар ўз келажаклари учун овоз бермоқчи

12.04.2023, 15:47

Хивалик ёшлар ўз келажаклари учун овоз бермоқчи

Хива шаҳридаги тиббиёт коллежида “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP вилоят кенгаши раиси И. Файзуллаев Конституциявий қонун лойиҳасида ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлигини таъминлаш учун  киритилаётган нормалар хусусида сўзлади.

Ота-оналар фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун ҳам ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда.

Аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Маълумот учун айтиш мумкинки, жорий йилда “Кафолатланган хизматлар пакети” қайта кўриб чиқилиб, унда 20 турдаги касалликлар бўйича диагностика, даволаш ва профилактика хизматлари ҳажми тўлиқ қамраб олинади.

 Мулоқот сўнгида нотиқлар иширокчиларни 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар. Очиқ осмон остида бўлиб ўтган тадбирда хушовоз санъаткорлар куй-қўшиқлари орқали тўпланганларга хуш кайфият тақдим этишди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+