Конституция меники, сеники, бизники!

12.04.2023, 15:58

Конституция меники, сеники, бизники!

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ушбу шиор остида ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва шаҳар кенгаши депутатлари, ташвиқот гуруҳи аъзолари, институт ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

Кенгаш раиси, депутати Равшан Фазилов ва бошқалар эътироф этишганидек, бугун аҳолимизнинг 18 миллиондан ортиғи ёшлар ташкил этади. Ушбу кўрсаткич 2040 йилга бориб, 25 миллионга етади. Шуни ҳисобга олиб, Бош қомусимизда ёшлар масаласига алоҳида боб киритилмоқда.

Бош қомусимизда Оила, болалар ва ёшлар учун алоҳида боб ажратилмоқда. Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шаклланитириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланаяпти.

Бундан ташқари, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритиляпти. Давлат шу орқали ўз зиммасига муҳим мажбуриятларни олмоқдаки, мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун муҳимдир.

Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун ҳам ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда.

Тадбир сўнгида депутатлар  иштирокчиларни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+