Янгиланаётган Конституция: инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати янада кучайтирилади

13.04.2023, 15:41

Янгиланаётган Конституция: инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати янада кучайтирилади

O‘zLiDeP Мирзо Улуғбек туман кенгаши ва “Ўзкабель” акциядорлик жамияти қўшма корхонасининг ўзаро ҳамкорликдаги тадбири бўлиб ўтди.

“Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!” шиори остида конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган мазкур давра суҳбатида  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Зоҳидов, партия Тошкент шаҳар кнгаши раиси, депутат Равшан Фозилов, корхона директори Фаррух Умаров ҳамда ишчи-ходимлар иштирок этди.

– Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати янада кучайтирилмоқда, – деди Равшан Фозилов. – Қулай меҳнат шароитида ишлаш, адолатли хақ олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига эга бўлиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби хуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиради.

“Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятининг бош мезон бўлиши шарт. Шу боис, лойиҳасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Учрашув сўнгида депутатлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+