Ёш авлод камолотига эътибор янада кучайтирилади

14.04.2023, 16:52

Ёш авлод камолотига эътибор янада кучайтирилади

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан республика бўйлаб конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ташвиқотига бағишланган очиқ осмон остидаги тадбирлар ўтказилмоқда.

Уларнинг навбатдагиси партия Тошкент шаҳар ва Чилонзор  туман кенгашлари ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида бўлиб ўтди. Тадбирни сиёсий кучнинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Равшан Фозилов очиб берди.

Шундан сўнг Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, адабиёт, санъат ва спорт  усталари сўзга чиқиб, янгиланаётган Бош қомусимиз, унга киритилаётган ҳаётбахш янгиликлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида 400 дан ортиқ халқаро ҳужжат, 190 га яқин давлатлар конституцияси пухта тахлил этилди. Халқаро эксперт ва мутахассислар томонидан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган барча қоидаларини ўзида мужассам этган ҳужжат сифатида юқори баҳоланганди.

Бундан ташқари Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир. Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади.

Катта байрам тарзида ўтказилган тарғибот тадбирида халқимизнинг севимли санъаткорлари, шоу-бизнес вакиллари куйлашди. Университет иқтидорли талабалари ҳам ўзларининг бадиий чиқишлари ва куй-қўшиқлари билан  йиғилганларни хушнуд этишди.

Учрашув сўнгида фаоллар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+