Янги таҳрирдаги Конституция юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

14.04.2023, 18:11

Янги таҳрирдаги Конституция юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

Қибрай туманидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда қатор соҳа вакиллари, жумладан парламент қуйи палатаси депутати Дилбар Усмонова, институтнинг ўсимликлар биокимёси ва физиологияси лабараторияси лойиҳа раҳбари Дилбар Рашидова ҳамда олимлар, аҳоли вакиллари иштирок этди.

Дилбар Усмонова таъкидлаганидек, Конституциямизда олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи кафолатланмоқда. Ушбу норманинг киритилиши олий ўқув юрти ва илмий-тадқиқот муассасаларининг таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига давлат иштирокини чеклашга, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув жараёнидаги мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади. Шундай экан бўлажак референдумда барчамиз фаол иштирок этиб, янгиланаётган Конституциямиз учун овоз берайлик.

  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+