Қўшкўпирликлар референдумда фаол иштирок этади

14.04.2023, 18:14

Қўшкўпирликлар референдумда фаол иштирок этади

Қўшкўпир тумани Ҳайравот маҳалласида “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Маҳалла фаоллари, аёллар ва ёшлар ҳузурида сўзга чиққан O‘zLiDeP Хоазм вилоят кенгаши бўлим мудири Ш. Атажанов давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда Конституцияга киритилган бир қатор қўшимча ва ўзгартишлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Юртимизнинг барча минтақаларида бўлганидек, қўшкўпирликларнинг ҳам эркимиз ва эртамиз кафолати ҳисобланган конституциявий қонун лойиҳаси учун якдиллик билан овоз беришларига ишонч билдирди.

Нотиқ айтганидек, Асосий қонунимиздан ўрин олаётган нормалар мамлакатимиз ва халқимиз фаровонлиги учун улкан аҳамиятга эга. Жамиятимизни либераллаштириш, демократлаштириш тарафдори бўлган O‘zLiDeP ҳозирги жараёнларда “Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз!”, “Биргаликда очиқ жамият сари!” каби шиорлар билан янада фаоллашмоқда. Сиёсий кучнинг ғоят фаоллиги нафақат конституциявий ислоҳотларнинг ташаббускорларидан бири эканлиги билан, балки асосий қонун такомиллаштирилиши асосида турувчи ғоялар партия дастурий қарашларига ҳамоҳанглигида ҳамдир.

Ҳужжатда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятларни олмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда. Илк маротаба давлат зиммасига аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш мажбурияти юкланмоқда.

Тадбир концерт дастурига уланди, эстрада хонандаларнинг куй-қўшиқлари томшабинларга завқ улашди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+