Келажак пойдевори бугундан қурилади

17.04.2023, 15:50

Келажак пойдевори бугундан қурилади

Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям! Айни шиор остидаги тарғибот учрашуви  Андижон давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида бўлиб ўтди.

Унда Олий мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, шунингдек, O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раиси, депутат  Хуршидахон Халилова иштирок этди.

Депутатлар ўз маърузасида конституциявий қонун лойиҳасида олий таълим олиш ҳуқуқи конституция даражасигача кўтарилаётганини таъкидлашди.  Ёшларимизнинг ҳар томонлама ривожланиши учун уларга зарур имкониятлар, яъни соғлом ва уй-жойли бўлиш, таълим олиш, ишга жойлашиш, банд бўлиш ва дам олиш имкониятларини яратиш зарурдир. Давлат бу борада тегишли шарт-шароитларни яратиш бўйича мажбурият олмоқда, чунки мазкур нормалар нафақат ёшларимиз манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг фаровон тақдири учун муҳимдир.

“Шундай экан ўз келажагингизга бефарқ бўлмасдан, 30 апрель куни  бўладиган референдумда фаол бўлишингиз жоиздир. Зеро, келажак пойдевори бугундан қурилади”, деди нотиқлар.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+