Янги таҳрирдаги Конституция тарғиботи берунийлик хотин-қизлар орасида

17.04.2023, 15:55

Янги таҳрирдаги Конституция  тарғиботи берунийлик хотин-қизлар орасида

Конституциявий  қонун  лойиҳасининг  мазмун-моҳиятига  бағишланган ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши  Аёллар қаноти ташаббуси билан  Беруний туманидаги  “Rayxon apparel” МЧЖда ташкил қилинди.

“Биз эркинлик учун овоз берамиз!” шиори остидаги ушбу учрашувда  Нукус шаҳар “Она ва бола скрининг” маркази директори, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши  раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари А. Қаландарова,    туман кенгаши аппарат раҳбари Р. Юлдашева ва  партия  фаоллари иштирок этди.   

Улар  бугун юртимизда кечаётган барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, Бош қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи  “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди.

Айниқса янгиланаётган конституцияда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаолиятини ошириш бўйича белгиланаётган янгиликларга урғу берилди.  Айниқса, асосий электоратимиз бўлган, тадбиркорлар, ишбилармонлар, кластер ва фермерлар лойиҳа муҳокамасига бефарқ бўлмади, кўплаб таклифлар беришди, бу ўзгаришларни  қўллаб-қувватлашяпти. 

Партиямизнинг  дастурий  мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб берилган таклифлар қонун лойиҳасида акс этди. Ушбу ўзгаришларнинг аксарияти тадбиркор ва фермерларимиз узоқ кутган, мулкдорлар қатлами учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзгаришлардир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг оқилона сиёсати туфайли иқтисодий ташаббускор –  тадбиркорлар ва ишбилармонлар синфи шаклланди. Уларга кенг имтиёз ва преференциялар берилгани,  текширувларнинг  кескин чеклангани, эркин фаолиятини кафолатловчи қонунлар қабул қилингани мамлакатимизда соҳа тараққиёти учун зарур ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлади.  Натижада, кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга кўпайди. Тадбиркорлик субъектларида иш билан банд бўлган аҳоли вакиллари сони ҳам бир неча баробар ошди.

Янгиланаётган Конституцияда мулкдорлар, тадбиркорлар  манфаатларидан келиб чиқиб киритилаётган ўзгартишлар бу борадаги ютуқларни янада янги даражага олиб чиқишига шубҳа йўқ. Жумладан қонун лойиҳасида давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши  бўйича мажбуриятлари  белгиланяпти.  Шунингдек  Конституцияда  барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги,  тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни  мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланяпти.

Мол-мулк,  уй-жой дахлсизлиги масаласини бош қомусимизда белгилаш – партиямиз аъзолари ва электорати учун айни муддао бўляпти. Мол-мулк дахлсизлигининг  юксак  даражада  кафолатланиши  ишбилармонлик  ва инвестициявий  фаолликни ҳам рағбатлантиради. 

Ташвиқот тадбири давомида барча хотин-қизларни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

Туман маданият бўлими ходимларининг  дилрабо куй-қўшиқлари дилларни хушнуд этди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    843
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+