Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02

O‘zLiDeP Ўзбекистон туман кенгаши Аёллар қаноти ташаббуси билан эвент тадбир ўтказилди.
Маданият марказида бўлиб ўтган ушбу ташвиқот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева, туман хокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Зулфия Саримсоқова, Ёшлар парламенти аъзоси Иномжон Исроилов ва аҳоли вакиллари иштирок этди.
Мавлуда Хўжаева ўз сўзида янги таҳрирдаги конституциянинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирди. Хусусан, ҳужжатнинг 58-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги, давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда ҳамда бошқа соҳаларда тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаши белгилаб қўйилаётганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Бош қомусимизда оила, болалар ва ёшлар учун алоҳида боб ажратилгани, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланаётганини тушунтирди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди. Икки юзга яқин хотин-қизни ўзида жамлаган давра суҳбати кўтаринки кайфиятда ўтди.
Мулоқот якунида нотиқлар ииштирокчиларни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
28.09.2023, 12:15
-
Пешкўда бепул тиббий кўрик ўтказилди
28.09.2023, 12:11
-
Аёллар манфаатлари БМТ саммити муҳокамасида
28.09.2023, 11:58
-
“Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди
26.09.2023, 16:55
-
Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланади
25.09.2023, 16:23
Фикрингизни қолдиринг