Инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилмоқда

17.04.2023, 17:50

Инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган навбатдаги ташвиқот тадбири Юнусобод тумани Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари иштирокида ташкил қилинди.

Тадбирда O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев ва бошқа партия фаоллари сўзга чиқиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланаётганлигига урғу бериб ўтишди.

Инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келадиган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари қонуний мақсадга эришиш учун етарли ва мутоносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда.

Шунингдек, Конституцияда инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилмоқда. Хусусан, шахсни суд қарорсиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, ушбу муддат ушлаб туриш қонунийлиги ва ассослилиги судда исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши (“Хабеас корпус институти”) ҳамда шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”), шунингдек, айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу қоидалар шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўйилмаслигини кафолатлайди.

Учрашувда янги таҳрирдаги конституцияда шу каби нормалар ўз аксини топаётганлиги айтиб ўтилди ва сўнгида депутатлар  иштирокчиларни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+