Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди

19.04.2023, 14:59

Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламлари орасида тарғиб қилишга қаратилган ташвиқот тадбирларнинг навбатдагисини Тошкент туманидаги туман хотин-қизлар маслаҳатчилари билан ўтказди.

Депутатнинг тарғибот тадбирида таъкидлашича, янгиланаётган Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда.

Бундан ташқари қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш, дам олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ҳуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиради.

Янги таҳрирдаги Қомусда давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашига доир норма мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Сўзи якунида барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, умумхалқ референдумда фаол иштирок этишга чорлади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    859
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+