Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!

20.04.2023, 14:20

Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!

Айни кунларда жойларда Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан бўлиб ўтаётган тарғибот тадбирлари – кўпчиликни, ёшу-қарини, юртимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элат вакилларини янада бирлаштирадиган сайл ва фестиваллар, концерт дастурлари билан уйғунлашган оммавий маънавий-маърифий тадбирларга айланиб кетмоқда.

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ҳам ана шундай турли миллат вакилларини ўз бағрига олган туманлардан бири ҳисобланади. Бу ерда истиқомат қилиб келаётган қозоқ, туркман, тожик миллати вакиллари бугунги кунда бир оила фарзандларидек аҳил-иноқликда яшаб, ҳудуд иқтисодиётининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилмоқда.

Вилоятдаги энг йирик корхоналардан бири Қоровулбозор туманида жойлашган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳам кўп миллатли меҳнат жамоаларидан бири бўлиб, бугунги кунда бу ерда турли миллат вакиллари фаолият олиб боради.

Туманидаги “Нефтчилар” маданият саройида партиянинг вилоят туман Кенгашлари ҳамда мазкур корхона ҳамкорлигида Конституциявий қонун лойиҳаси ва референдумга бағишланган эвент тадбир ўтказилди.

 Тадбир кириш сўзи билан сенатор Абира Хусейнова очиб, Конституциявий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида шу йилнинг 30 апрелида мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси референдумига  қизғин ҳозирлик кўрилаётганлиги, жойларда бўлиб ўтаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида янгиланаётган Конституция, унинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилаётганини таъкидлади. Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳалар қатори  нефть-газ ҳамда кимё саноатида ҳам  олиб борилаётган ислоҳотлар самараси,  ёқилғи-энергетика соҳасини  ривожлантириш ва энергия манбаларини диверсификация қилиш бўйича изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини қондиришда муҳим омил бўлаётганини алоҳида қайд этди.  

Тадбирда сўз олган Парламент қуйи палатаси депутати М.Баротова янги таҳрирдаги Асосий қонун халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари эркинликларининг ҳимоясини ҳар томонлама таъминлашини, зотан Бош Қомусимизнинг барча моддаларида инсон омили олий мақсад қилиб олинганлигини қайд этди. Ҳеч шубҳасиз,  ҳар битта юртдошимиз Конституция шарофати туфайли ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий демократик  давлатда амалга оширилаётган ислоҳотлардан тўлиқ баҳраманд бўлиши тадбир давомида қайта-қайта таъкидланди.

Байрамона руҳда кечган тадбир сўнгида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган инсон қадри, Она Ватан, тинчлик, муҳаббат ҳамда ёшликни тараннум этувчи  куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар тадбирга янада ўзгача жозиба бахш этди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+