Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилади

20.04.2023, 14:25

Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилади

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят ҳамда Муборак туман кенгашлари томонидан “Янги Қомус бизнесингиз ривожини кафолатлайди!” шиори остида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум тарғиботи юзасидан туман истироҳат боғида ташкил этилди.

Эвент тадбирда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Арзиқул Шеров, Муборак туман кенгаши раиси Панжи Жалилов, туман кенгаши депутати Актам Тўраев ва бошқалар сўзга чиқишиб, янги таҳрирдаги Конституцияда тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар учун кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилаётгани, давлат  ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлар олаётгани, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминланиши инвесторларнинг ишончини оширишга, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилишини эътироф этишди.  

- Янгиланаётган Бош қомусимизда миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган нормалар киритилмоқда, - деди “Навбаҳор” фермер хўжалиги раиси, халқ депутатлари Муборак туман кенгаши депутати Намоз Баҳронов. - Бундан олти йил олдин тадбиркор ва фермернинг бирорта ҳуқуқи ҳимояланмаган эди. Ҳисобдаги пулларимизга эгалик қила олмасдик. Назоратчи органлар гарчи тушунишмаса-да, тадбиркор ва фермерга ақл ўргатишар, солиқчилар истаган пайтда ҳисобимиз инкасса қўйишарди. Қандай кунларни кўрмасдик. Шу боис юзлаб ишбилармонлар ўз фаолиятини тугатиб, бошқа ишнинг бошини тутиб кетишди. Эндиликда фермер ва тадбиркорларнинг нафақат банк омонатлари, балки банк операциялари ва ҳисобварақларнинг ҳам сир тутилиши кафолатланиб, солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда. Хусусий мулк дахлсиз эканлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги бош қонунимизда ўз ифодасини топаётгани Янгиланаётган Ўзбекистонимизда инсон манфаатларини таъминлаш масаласи бирламчи ўринда эканлигининг яққол далилидир.

Шунингдек, сўзга чиққан бошқа соҳа вакиллари ҳам  Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш сингари масъулиятни ҳам ўз зиммасига олаётганлигини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир сўнгида барча анжуман иштирокчиларини халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган Асосий Қонунимизга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаоллик билан овоз беришга чақиришди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    608
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+