Мирзо Улуғбек туманидаги Марказий Эко боғида навбатдаги ташвиқот тадбири бўлиб ўтди
25.04.2023, 17:43

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан республика бўйлаб «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси мазмун-моҳияти ташвиқотига бағишланган очиқ осмон остида оммавий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси O'zLiDeP Мирзо Улуғбек туман Кенгаши томонидан Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Марказий Эко боғида “Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртани кафолати!” шиори остида ташкил қилинди.
Тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов ва туман кенгаши депутатлари, туман аҳолиси, ёшлар, тадбиркорлар, партия фаоллари иштирок этдилар.
Депутатлар томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти тўғрисида учрашув иштирокчиларига тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилди. Депутатлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.
Тадбир концерт дастурига уланиб, эл севган эстрада хонандаларининг куй-қўшиқларига навбат берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституциядаги талай нормалар асосий электоратимиз манфаатларини ифодаламоқда
03.05.2023, 18:28
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда
28.04.2023, 15:04
-
Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг
28.04.2023, 11:45
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг