Референдум ташвиқоти тадбири маҳалла аҳолиси иштирокида ўтказилди

28.04.2023, 11:35

Референдум ташвиқоти тадбири маҳалла аҳолиси иштирокида ўтказилди

O’zLiDeP Тошкент вилоят ҳамда Қибрай туман Кенгашлари ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими, Қибрай туман ҳокимлиги ва “Маърифа” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғинида “Бу менинг танловим, менинг Конституциям!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда юртимизда кўзга кўринган таниқли илм-фан, санъат ва маданият арбоблари ҳамда туман аҳолиси иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган партия туман Кенгаши раиси Ботир Собиров юртимизда инсон қадрини юксалтиришда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида фикр юритаркан, тобора шиддат билан ривожланиб бораётган замонга ҳамнафас ҳолда янгиланаётган Конституциямиз ҳам бунинг узвий давоми бўлаётганини таъкидлади.

Айнан партиямиз ташаббускорлигида бошланган Конституциявий ислоҳот халқимиз юрагидаги айни муддао бўлганига эътибор қаратди. Қайта-қайта кенг аҳоли қатламлари ва жамоатчиликнинг фикрларини ўрганиш, таҳлил қилиш натижасида қарийб 65 фоизга янгиланаётган Қомус чинакам халқ Конституциясига айланиши муқаррарлигини қайд этди.

Эл-юрт тақдирига бефарқ бўлмаган халқимиз мазкур жараёнда катта уюшқоқлик ва жонбозлик билан иштирок этганини алоҳида эътироф этди.

Тадбирга йиғилганларни бутун халқимиз ижодкорлигида яратилган халқчил Конституцияни қабул қилиш учун бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол қатнашиб, ўз фуқаролик позициясини билдиришга ундади.

Тарғибот тадбирида сўз олган устазода санъаткор, моҳир мақом қўшиқлари ижрочиси, партия фаоли Азиз Ражабий ҳам ўзининг юртимизда кечаётган Конституциявий ислоҳотларга бўлган муносабатини билдирди. Унинг фикрича, мазкур хайрли сиёсий тадбир фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширилаётгани туфайли ҳам янгиланаётган  Бош Қомусимиз халқимиз хоҳиш иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ конституцияси бўлмоқда!

Байрамона руҳда кечган тадбирда таниқли элимиз суйган хонандаларнинг ёшлик, муҳаббат ва она юрт мадҳини тараннум этган куй-қўшиқлари даврага кўтаринки кайфият улашган бўлса, жажжи қизалоқлар томонидан ижро этилган дилбар рақслар ўзгача шукуҳ ва файз, жўшқин кайфият бағишлади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+