“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”

28.04.2023, 11:38

“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар  кенгашининг навбатдаги тадбири Сергели туманидаги “King garment textile” корхонасида бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Мавлудахон Хўжаева,  корхона раҳбарияти ва ходимлари иштирок этдилар.

Депутат дастлаб ишлаб чиқариш субъекти фаолияти билан қизиқди,  ишлаётган аёллар билан суҳбатлашди,  имконият ва шароитларни ўрганди.

Корхона раҳбари Гулрух Худойбердиева давлатимиз томонидан берилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда фаолият олиб бораётганини  миннатдорлик билан сўзлар экан, эришган ютуқларини ҳам улашди.

  – Тадбиркорлик фаолиятимни бошлаганимдан буён 300 дан ортиқ ишчи ўрни яратдим. Маҳсулотларимиз асосан Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Европа бозорларига экспорт килинади.  Жорий йил бошидан бугунги кунгача 250 000 АҚШ долларидан ошиқ тайёр текстил маҳсулотлари экспорт қилинди. Корхонада, шунингдек, ички бозор учун импорт ўрнини босувчи тикув учун ип ва турли маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқаряпмиз. Насиб қилса ишлаб чиқаришни кенгайтириб, янги иш ўринлари очмоқчиман. Шу мақсадда лойиҳа қиймати 1 млн АҚШ долларидан ошиқ бўлган полиэстирли ип ишлаб чиқаришни амалга ошириш бўйича ишлар бошланган, хитойлик ҳамкорлар билан музокара олиб борилмоқда. Бунда 500 000 АҚШ долларидан ошиқ тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа амалга ошиши ҳисобига яна қўшимча 100 дан ортиқ янги иш ўрни ҳосил бўлади. Биз ишбилармонларга давлатимиз томонидан катта эътибор,  имтиёз ва имкониятлар берилмоқда. Буни мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев олиб бораётган тўғри одилона сиёсати деб биламан ва 30 апрель куни референдумда оилам билан фаол иштирок этаман.

Шундан сўнг “Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!” шиори остида конституцияга киритиладиган ўзгартишлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум ташвқоти  юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Мавлуда Хўжаева эътироф этганидек, янгиланаётган Асосий қонунда инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш биринчи ўринга қўйилмоқда. Лойиҳа халқ билан бамаслаҳат, уларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилгани учун ҳам халқчил, давр талабига жавоб берадиган ҳужжат яратилди. Унда мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли экани кафолатланяпти, мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласи белгиланяпти. Бу нормалар шу вақтгача тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш, яратилаётган янги имкониятлар орқали мамлакатимизда тадбиркорликни янги босқичга олиб чиқилишига хизмат қилади.

Тадбир сўнгида  барча халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақирилди.

  • Кўрилди
    794
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+