Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг

28.04.2023, 11:45

Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар  кенгашининг навбатдаги тадбири Яшнобод туманида жойлашган “Ишга мархамат” мономарказида бўлиб ўтди.

“Конституция меники, сеники, бизники!”, “Конституция ўзимизники!” шиори остида ташкил этилган тадбирда партия Тошкент шахар кенгаши раиси Равшан Фозилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева, мономарказ директори Айгул Сатторова ҳамда “Амир Темур”  маҳалла аҳли фаоллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам хуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат сифатида янгиланаётган конституцияда Ўзбекистон “суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат” эканлиги ҳамда ушбу принципиал қоидаларни ўзгартириш мумкин эмаслиги алоҳида белгилаб қўйилаётганини эътироф этишди. Шунингдек, давлат ўз зиммасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиш учуг шарт-шароит яратиш, уларнинг ишга жойлашиши, таълим олишига кўмаклашиш мажбуриятини олаётгани ҳам айни тамойилнинг яққол ифодасидир.

Учрашув жараёнида депутатлар конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтишди.  Сўнг барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    688
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+