Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда

28.04.2023, 15:04

Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда

Янгиланаётган конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ташвиқот тадбирлари  жойларда  давом этмоқда.

Мазкур мазундаги ташвиқот тадбири Тахтакўпир тумани  Қара ой овулидаги  “Good salt product” МЧЖда ташкил қилинди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси  Б. Алдамуратов, тарғиот гуруҳи аъзолари ва корхона ходимлари иштирок этди.

Нотиқлар бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш  ва қўшимчалар бўйича атрофлича маълумотлар беришди. Жумладан,  хусусий мулк дахлсиз мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. Ушбу нормалар мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимояси ва кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Фуқароларни мол-мулкидан суд қарорисиз маҳрум этмаслик тўғрисидаги меъёрнинг киритилиши эса келажакда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, юртимизда тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, мулкчилик муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини кучайтиришга катта туртки бўлади.

Янги Конституцияда барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланяпти.

Мулоқот давомида иштирокчилар ўзларининг фикр ва таклифларини ҳам билдиришди. Бундай тадбир Тахтакўпир  туманидаги 1, 6 ва 10-МТМда ҳам ташкил қилинди.  

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

кенгаши матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+