“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09

Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳлар энг чекка ҳудудларгача бориб тарғибот, ташвиқот тадбирлари ташкил этмоқда.
O‘ZLiDeP Зарафшон шаҳар кенгаши касб-ҳунар мактабида ёшлар билан мулоқот ташкил этди. Унда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати А. Тўлигенова, партия Навоий вилояти кенгаши аппарат раҳбари М. Эшниёзов сўзга чиқиб, янгиланаётган кониституциянинг 46-моддасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, жамиятда ижтимоий тенгсизликни юмшатиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш, ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги учун давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий масъулиятини кучайтиришга қаратилган нормалар мустаҳкамланаётганини айтишди.
Тадбир давомида ёшларнинг саволларига батафсил жавоб беришди. Ўз навбатида ўғил-қизлар ҳам Кониституцияга киритилаётган ўзгаришлардан мамнунликларини билдириб, 30 апрель куни бўладиган референдумга фаол иштирок этиш истагини билдиришди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
-
Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади
06.04.2023, 12:51
Фикрингизни қолдиринг