Бизнес муҳитида янги марралар сари

28.04.2023, 17:14

Бизнес муҳитида янги марралар сари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни ўтказилган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, мамлакатимизда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, бизнесга кенг йўл очиш, бу борада қонун устуворлиги ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар соҳа ходимларини янада ғайрат-шижоат билан ишлашга, ўз навбатида хорижий инвесторларни юртимизга кўпроқ жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, қулай фискал тизим яратилганлиги, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилганлиги, хорижий инвесторлар акцияларидан оладиган дивидендлар уч йил муддатга фойда солиғидан озод қилинганлиги ва муҳими – солиқ ва божхона қонунларига янги ёки оғирлаштирувчи жавобгарлик чоралари киритилмаслиги қатъий белгилаб қўйилганлиги шулар жумласидандир.

Соҳадаги мавжуд  иқтисодий имкониятлар ва кафолатлар ўз натижасини бермоқда. Бир йилнинг ўзида мамлакатимизда 100 мингга яқин янги корхона ташкил қилиниб киритилган хорижий сармоялар ҳажми 10 миллиард долларга етгани ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга ошганлиги бунинг далилидир.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ҳуқуқий кафолат, алоҳида технопарк ва саноат зоналари, қўшимча имтиёзлар беришга тайёр эканлигини мамнуният билан маълум қилди.

Шунингдек, Форумнинг шўъба мажлисларида жаҳон иқтисодиётининг рецессия эҳтимоллари, замонавий монетар сиёсат, савдони молиялаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, иқтисодиётни рақамлаштириш, транспорт ва муқобил энергетикага инвестиция киритиш мавзулари муҳокама қилинганлиги, айниқса  халқаро молия марказлар ташкил этиш тажрибасини татбиқ этиш, давлат корхоналарини трансформация қилиш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, туризм соҳаларини ҳамда электрон тижоратни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги форумдан кўзда тутилган мақсадга албатта эришилишини кўрсатиб турибди. Эътиборлиси,форум доирасида хорижлик шерикларга Ўзбекистон ҳудудларининг инвестиция салоҳияти ва 160 дан ортиқ йирик лойиҳалар тақдимотинингўтказилганлиги, инвестиция ва савдо битимларини имзолаш маросимлари бўлиб ўтгани ҳам ушбу халқаро нуфузли тадбирнинг юқори савияда ташкил этилганлигидан далолат беради.

Корхонамизда хорижий ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишлар, хусусан Қозоғистон ва Қирғизистонлик бизнес ҳамкорлиримиз билан тузилган ўзаро манфаатли шартномалар асосида ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга маҳсулот сифатини оширишга мувафақ бўлаяпмиз.Ушбу давлатларга экспортга жўнатилаётган маҳсулотлар ўз харидорини топаётгани ва алоҳида эътироф этилаётганидан мамнунмиз. Меҳнат аҳли мафнаатларини талаб даражасида муҳофаза этишга эришаяпмиз. Мамлакатимизга киритилаётган хорижий инвестициялар барча соҳаларда бўлганидек корхонамиз ишлаб чиқариш фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши турган гап.

Давлат томонидан қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитининг таъминланиши инвесторлар ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ўз мулкининг дахлсизлигига ишонган тадбиркор янги-янги марралар сари интилаверади шу жумладан корхонамиз меҳнат аҳли ҳам.

Тошкент халқаро инвестиция форумида илгари сурилган мақсад ва вазифалар, ушбу халқаро муҳим тадбирдаги давлатимиз раҳбарининг нутқи бизни янги марраларни забт этишга даъват этади.

 Нодир Ҳамдамов,

Бухоро шаҳридаги “Шохруд” ҳиссадорлик жамияти раиси,  

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    692
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+