Ислоҳотларимиз жадал давом этиши, юртимизда бизнес эмин-эркин ривожланиши учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор керак

28.04.2023, 17:17

Ислоҳотларимиз жадал давом этиши, юртимизда бизнес эмин-эркин ривожланиши учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор керак

Кеча пойтахтимизда иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми иш бошлади. Ўтган йили бўлиб ўтган биринчи ТХИФ эришилган келишувлар нуқтаи назаридан жуда катта аҳамиятга эга бўлган, унда 7,8 миллиард долларлик шартномалар ва инвестиция битимларининг мустаҳкам пакети имзоланган эди. Форумнинг жорий йилги тадбирлар дастури ҳам жуда бой. 150 дан ортиқ маърузачилар – етакчи халқаро компаниялар, жамғармалар раҳбарлари, қатор мамлакатларнинг таниқли иқтисодчилари ва экспертлари иштирокида жаҳон сармояси тенденциялари, «яшил» энергетикани ривожлантириш истиқболлари, электрон тижорат ва халқаро миқёсда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва бошқа кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинади. Ялпи сессияда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси — Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, БАА энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар қатнашмоқда.

Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуминингочилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ўтган йили бўлиб ўтган Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумидан сўнг қисқа вақт давомида мамлакатимизда амалга оширилган ишларга ҳам тўхталиб ўтди. Жумладан, Минтақамиздаги энг қулай фискал тизимни яратиш бўйича катта ўзгаришларга эришилганлиги, хусусан, қўшилган қиймат солиғи ставкаси   12 фоизга туширилгани, қўшилган қиймат солиғини экспортчи корхоналарга 7 кун ичида қайтариш жорий қилингани, солиқ ва божхонада ўзаро ҳисобга олиш йўлга қўйилгани, хорижий инвесторларнинг ўз акцияларидан оладиган дивидендлари уч йил муддатга солиқдан озод қилингани, улар учун фойда солиғи 20 фоиздан 12 фоизга туширилгани ва шу каби кўплаб кенг кўламли саъй-ҳаракатлар самараси яққол кўзга ташланмоқда.

-Ислоҳотларимиз натижасида Ўзбекистоннинг минтақадаги иқтисодиёти энг юқори диверсификация қилинган мамлакат сифатидаги мақоми янада мустаҳкамланди, – деб таъкидлади Президентимиз.

Биргина мисол. Бир йилнинг ўзида 100 мингга яқин янги корхоналар ташкил қилинган. Киритилган хорижий сармояларнинг йиллик ҳажми 10 миллиард долларга етган ёки ислоҳотлар бошланган 2017 йилга нисбатан 3 баробар ошган. 1 миллионга яқин аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга туширилди. Ислоҳотлар бошланган даврда бу кўрсаткич 30 фоиздан юқори эди.

Президентимиз ўз нутқида, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги янги имкониятларга ҳам тўхталиб ўтди.

“Яшил иқтисодиёт”, транспорт, авиация, темирйўл соҳаларидаги лойиҳалар, тез ўсиб келаётган IT, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий хабга айланиб бораётгани, бу йил давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастурини қабул қилингани, индустриал ривожланишни янги босқичга олиб чиқишга устувор аҳамият берилаётгани, Марказий Осиёда яхши қўшничилик сиёсатини давом эттириб, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшни давлатлар билан фаол ишлар давом эттирилади.

Пойтахтимизда шундай нуфузли халқаро анжуманнинг мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараён – 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум арафасида иш бошлагани ҳам ўзига хос рамзий маънога эга. Чунки, хорижий ҳукуматлар ва халқаро молия институтлари вакиллари ҳамда нуфузли компаниялар раҳбарларининг ушбу форум доирасидаги ташрифи нафақат диёримизга ҳурмат ва эҳтиром рамзи, балки диёримизда кенг кўламда амалга оширилаётган ислоҳотларга ишонч ифодаси ҳамдир. Чунки, Ислоҳотларимиз жадал давом этиши, юртимизда бизнес эмин-эркин ривожланиши учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор керак.

Шерзод Маматқулов

O`zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+