Томорқа – хазина манбаи

28.04.2023, 17:19

Томорқа – хазина манбаи

Юртимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор юксак самара бермоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Шодлик маҳалласида томорқадан самарали фойдаланиш, деҳқончиликда машҳур ушбу туман тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Томорқа – хазина манбаи” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда сиёсий куч ва тузилманинг вилоятдаги масъул ходимлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этди. Унда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида эртаки, такрорий, тўқсонбости экинлар экиш, сабзавотларни парваришлаш, ихчам иссиқхона қуриш, ҳосилни йиғишдан сотишгача, умуман томорқага хизмат кўрсатиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига кўчатчилик, сўриток усулида узум етиштириш, лимончилик, интенсив балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, дала дўконлари қуриш, кичик музлаткичлар учун кредитлар ажратиш тартиб-таомиллари тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Якунда сектор раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва ҳоким ёрамчиларига томорқалардан оқилона фойдаланиб, йилига икки-уч марта ҳосил олишни кенг жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    770
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+