Қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш – устувор вазифамиз

04.05.2023, 16:15

Қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш – устувор вазифамиз

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашида бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари сарҳисобига бағишланган йиғилиш ташкил этилди. Унда вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров сўзга чиқиб, бошланғич партия ташкилотлари ишини жонлантириш, аъзоларни партиявий топшириқлар билан қамраб олиш, қуйи бўғинлар билан депутатлар ҳамкорлигида электоратни қийнаб келаётган муаммоларнинг мақбул ечимларини топишга эришиш,  сафларни билимдон ва ташаббускор ёшлар ҳисобига кенгайтириш, жойларда O’zLiDeP дастурий мақсадларини кенг тарғиб қилиш борасидаги долзарб вазифалар ҳақида батафсил сўзлади.

-Бугун вилоятимизда 1112 та БПТ бўлиб, 102 245 нафар партия аъзоларини қамраб олган, - деди А. Шеров. – Аммо барча қуйи бўғинлар ҳам етарли даражада фаолият олиб бораяпти деб бўлмайди. Бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишлари буни яққол исботлади. Бугун олдимизда турган энг долзарб вазифа партия таянч тузилмалари ишини давр талаблари даражасида ташкил этишдир. Ҳар бир туман, шаҳар кенгашлари масъуллари   бошланғич партия ташкилотлари фаолияти ва аъзолар сонини бир ҳафта ичида яна бир бор синчиклаб ўрганиб, талабга жавоб бермайдиган қуйи бўғинларга янги етакчилар сайлашни давом эттириши керак. БПТлар фаолиятини йил давомида танқидий-таҳлилий ўрганиш бир лаҳза бўлса-да тўхтамаслиги лозим. 

Йиғилиш сўнгида вилоятдаги партиянинг барча сиёсий таянч нуқталари фаолиятини такомиллаштириш,  жорий йилда бажарилиши лозим бўлган долзарб ишлар юзасидан қуйи бўғин етакчилари, партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+