Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” Нуробод туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида "Аёллар дафтар"ига киритилган ишсиз ва боқувчисини йўқотган аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида тажрибали тикувчилар ва соҳа ходимлари иштиркида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида мастер класс ўтказилди.
Бугунги кунда мазкур марказ ташаббуси билан аёллар ва ёшларни ҳар томонлама моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бунинг учун эса аввало хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Тарғибот тадбири натижасида мазкур марказда миллий ҳунармандчилик ва тикувчиликка қизиқиши бор 5 нафар хотин-қизлар ўқув курсларига бириктирилди.
Марҳабо Чулиева,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
-
Янги таҳрирдаги Конституция тарғиботи берунийлик хотин-қизлар орасида
17.04.2023, 15:55
Фикрингизни қолдиринг