Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, эҳтиёжманд аҳолини қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида партия Аёллар қаноти томонидан ташкил этилган “Бир депутат - юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан кўплаб амалий ишларга қўл урилмоқда.
Бу борада, Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Саодат Абдукаримова ҳам мазкур лойиҳа доирасида эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатиб келяпти.
Янгиариқ тумани «Янгиариқ» МФЙдаги «Аёллар дафтари» рўйхатида турган ишсиз аёлларга субсидия асосида тикув машинаси ва асбоб-ускуналар олиб беришда ва бандлигини таъминлашда ташаббус кўрсатди. Мазкур маҳалла фуқаролари М.Каримовага тикув машинаси ҳамда Д.Атажановага гўзаллик салони очиш учун яқиндан кўмаклашилди. Ҳозирги кунда бу маҳалла хотин-қизлари ўз-ўзини банд қилиб, фаолиятларини олиб бормоқдалар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қашқадарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича масъулларнинг ахбороти танқидий кўриб чиқилди
28.09.2023, 12:08
-
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди
25.09.2023, 16:21
-
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди
21.09.2023, 17:25
-
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
07.09.2023, 16:18
-
Депутатлик эшитуви: Қашқадарёда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди
30.08.2023, 16:12
Фикрингизни қолдиринг