Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24

Фориш туманида депутатлар, маҳалла фаоллари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида томорқадан самарали фойдаланиш буйича тарғибот семинари ташкил этилди.
«Боғдон» маҳалласи Боғдон кўчасида яшовчи фуқаролар Ё.Усмонов, Х.Тўраев хонадониларида бўлиб ўтган семинар давомида томорқачиликни ривожлантиришга доир долзарб масаллар муҳокама қилинди.
Жумладан, «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида маҳаллаларни муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш, маҳаллаларда аҳоли томорқаларидан 2-3 марта ҳосил олишни ташкил этиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан амалий таклифлар умумлаштирилди.
Шунингдек, маҳаллага бириктирилган хоким ёрдамчилари билан биргаликда томорқа ерларида экилаётган баҳорги (эртанги) экинлар тўғрисидаги маълумотларни "Agroonline" электрон базасига киритиш ишларини ташкил этиш, аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб бериш, маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш учун ва туман марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида «Томорқа хизмати» МЧЖлар учун махсус савдо майдонларини ажратиш, аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар барпо этиш истагида бўлган ташаббускорларни аниқлаш ва уларга имтиёзли кредит ажратиш, сув таъминоти оғир кўчаларда аҳоли томорқаларида оқар сув келувчи ариқларни манзилли дастурини шакллантириш каби масалалар юзасидан ҳам аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг доимий назоратига олинди.
Бозоргул Тўраева,
Халқ депутатлари Жиззах вилоят
Кенгаши депутати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қашқадарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича масъулларнинг ахбороти танқидий кўриб чиқилди
28.09.2023, 12:08
-
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди
25.09.2023, 16:21
-
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди
21.09.2023, 17:25
-
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
07.09.2023, 16:18
-
Депутатлик эшитуви: Қашқадарёда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди
30.08.2023, 16:12
Фикрингизни қолдиринг