Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46

Аҳоли мурожаатларининг ижроси – депутат фаолиятига тутилган кўзгудир. Кўпчиликни ташвишга солаётган муаммоларга партиявий воситалар билан ечим топаётган, эл дардини ўз дарди, деб билган халқ ноиблари сайловчилар ишончини қозона олишади.
Зомин туманидаги 36-“Навоий” сайлов округидан сайланган халқ депутатлари O’zLiDeP вилоят Кенгаши депутати Эркин Холматов ана шундай халқ ноибларидан бири.
Сайловчилар унга ишониб билдирилган бирорта мурожаат депутат назоратидан четда қолмайди. Буни ҳудуд аҳолиси яхши билади. Шу сабаб, нафақат ҳудуддаги катта ёшдаги аҳоли, балки ёшлар ҳам муаммолар юзасидан ёрдам ва йўл-йўриқ сўраб депутатга бот-бот мурожаат қилиб туришади.
Қўштол МФЙда истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногиронлари - Зуҳра Оқбўтаева ва Нигора Орзиқуловалар ҳам депутатга мурожаат қилиб, тиббий муолажа олишда ёрдам беришни сўрашди.
Мазкур мурожаатлар дарҳол депутат назоратига олинди ҳамда ишчи гуруҳ томонидан уларнинг оилавий аҳволи ўрганилди. Айни пайтда мурожаатчиларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида иш олиб борилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, нафақат мурожаатчилар, балки ҳудуддаги Гулшан, Навоий ҚФЙ, Пшағор, Нурликент, Қўштол, Ёшлик МФЙларда ёшлар билан ҳам мунтазам равишда мулоқотлар ташкил қилинмоқда. 14 нафар ногирон ёшлар эса бевосита доимий депутатлик назоратига олинган.
Холбек АСАТОВ,
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Сиёсий таълим ва депутатлик
гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Қашқадарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича масъулларнинг ахбороти танқидий кўриб чиқилди
28.09.2023, 12:08
-
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди
25.09.2023, 16:21
-
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди
21.09.2023, 17:25
-
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
07.09.2023, 16:18
-
Депутатлик эшитуви: Қашқадарёда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди
30.08.2023, 16:12
Фикрингизни қолдиринг