Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига юксак ҳурмат кўрсатилмоқда

08.05.2023, 15:32

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига юксак ҳурмат кўрсатилмоқда

Ҳар йили мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бу йилги байрам ҳам кўтаринки руҳда ташкил қилинмоқда. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда улар ҳолидан хабар олиш мақсадида турли учрашувлар ташкил қилиняпти.

O'zLiDeP Каттақўрғон туман кенгаши депутатлари, Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари ва ёшлар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Раҳмат бобо Қобулов ва Раим бобо Юсуповлар хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олишди.

Отахонлар кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор учун давлатимиз, Юртбошимиз ҳаққига дуо қилиб, ёшларимиз дориламон кунларнинг қадрига етиш лозимлигини такрор-такрор қайд этдилар.

Яздон Тошонов,

O'zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари

  • Кўрилди
    539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+