O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди

11.05.2023, 10:41

O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2022 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига асосан Ёшлар парламенти Низоми ва Регламенти тасдиқланди.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига уч босқичда сайловлар ташкил этилди, жойлардаги ҳудудий партия Кенгашларига жами 5283 нафар ёшлар Ёшлар парламенти аъзолигига ариза топширган ва шулардан 53 нафари республика босқичи ғолиби бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларининг биринчи йиғилиши Тошкент шаҳрида 2023 йил 11-12 май кунлари ўтказилмоқда.

Ёшлар парламенти аъзолари илк маротаба O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасига ташриф бюрди. Учрашув давомида сиёсий партия фаолияти, йўналишлари, асосий вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов, Ижроия қўмита Раис ўринбосарлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан самарали мулоқот ташкил этилди. Мулоқот давомида мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан амалга оширилаётган муҳим ўзгаришлар ва ислоҳотлар, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаган, билимли ва маърифатли авлодни тарбиялаш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Мулоқот давомида ташкилий масала кўрилди, Ёшлар парламенти Низоми ва Регламентига мувофиқ Ёшлар парламенти аъзолари томонидан бир овоздан Ёшлар парламентига O‘zLiDeP ёшлар гуруҳи раҳбари этиб Собитов Отабекхўжа Йўлдош ўғлининг номзоди сайланди ҳамда Ёшлар парламенти аъзоларининг биринчи йиғилишига таклиф киритилди.

O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига улкан зафарлар тилаган ҳолда Партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди.

  • Кўрилди
    827
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Zoxidov Ravshanbek 2023-06-09 10:28:13

A'lo yoshlarga e'tibor zor O‘zLiDeP ni omadini bersin


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+