O‘zLiDeP Марказий сайловолди штабининг йиғилиши бўлиб ўтди

15.05.2023, 14:23

O‘zLiDeP Марказий сайловолди штабининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий сайловолди штабининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда партиянинг ҳудудий кенгашларида ташкил қилинган сайловолди штаблари аъзолари, партиянинг масъул вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда O‘zLiDePнинг Марказий ва ҳудудий кенгашлардаги сайловолди штабларининг асосий вазифалари белгилаб олинди. Хусусан, бошланғич партия ташкилотлари, туман (шаҳар), вилоят конференцияларини самарали ташкил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш борасида вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек партия cайловолди кампаниясининг мафкуравий, ахборот-таҳлилий ва PR таъминоти, ОАВ билан ишлашни мувофиқлаштириш каби муҳим масалаларда ҳам аниқ вазифалар кўрсатиб ўтилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+