O‘zLiDeP қуйи бўғинларида туман конференцияларига делегатлар сайланмоқда

15.05.2023, 18:25

O‘zLiDeP қуйи бўғинларида туман конференцияларига делегатлар сайланмоқда

Маълумки, шу йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтади. Ушбу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотларида ҳам тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган. Айни пайтда жойларда партиянинг бошланғич ташкилотларининг умимий йиғилишлари ташкил қилиняпти.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятида фаолият олиб боаётган O‘zLiDeP бошланғич ташкилотининг йиғилишида бош директор, O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, ушбу сиёсий жараённи уюшқоқлик билан ташкил қилиш, унда бошланғич партия ташкилотларнинг ҳам роли муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бугун Ўзбекистонда янги давр бошлангани ва унинг ҳуқуқий асоси яратилгани, Президент сайловини муддатидан олдин ўтказиш зарурат сифатида эътироф этилганлиги, Давлат ва жамият ҳаёти, келгуси тараққиёти, юрт истиқболи йўлидаги улуғвор ишлар давлат ҳокимияти тизимини янгилашни тақозо этаётганлигини алоҳида таъкидланди.

- Янгиланаётган Ўзбекистонимизда Инсон ва бизнеснинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган ихчам ва самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш борасида кенг кўламда маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда, -деди Шуҳрат Асланов. -  Эндиликда  вилоят ва туман даражасида ҳам бошқарув сифатини яхшилаш борасидаги вазифалар амалга оширилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзи ечадиган халқчил тизим яратилади.  Бўлажак сайловни қонунга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ва ошкора тарзда ўтказишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олаяпмиз. Партиямиз томонидан  юртимиз тинчлиги ва унинг равнақига, халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқадиган муносиб номзодни кўрсатилиши мамлакатимиз демократик тараққиёт йўлини қатъий давом эттиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Депутатларимиз ва фаолларимиз  халқимиз ўртасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини бошлаб юбордилар. Асосий мақсад – халқимиз ўз ҳуқуқларини, ҳуқуқий кафолатларни теран англаб, улардан самарали фойдалана олишига эришиш, Янги Ўзбекистон улуғвор ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқариш, фуқаролар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўз ҳаётида яққол ҳис этиб туришини таъминлашга қаратилган.

  БПТ раиси Хуршид Бердиевнинг эътироф этишича, жамият ишчи-хизматчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш борасидаги ишларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Ўтган қисқа фурсатда ўнлаб янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилиб, ишлаб чиқариш ҳажми кўпайди, маҳсулот сифати яхшиланди. Жамиятда эришилаётган ютуқларга  паартия фаоллари муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Улар ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, модерназициялаш ишларининг ташаббускорлари ва ташкилотчилари саналишади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бошланғич ташкилот билан партиямиз депутатлари ўртасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги боис аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ечим топилмоқда.

Йиғилишда “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирокини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар тўғрисида” чора-тадбирлар белгиланиб, “Шўртан газ кимё мажмуаси” бошланғич партия ташкилотидан Ғузор туман партия ташкилотининг навбатдаги  XII Конференциясига делегатлар  сайланди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+