БПТ умумий йиғилишларида партия туман, шаҳар кенгашлари конференциясига делегатлар сайланмоқда
15.05.2023, 18:27

Айни пайтда O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибида фаолият олиб бораётган ва ўз сафига 100 минг нафардан ортиқ маслакдошларимизни бирлаштирган Бошланғич партия ташкилотларида бўлиб ўтаётган умумий йиғилишларда жорий йил 12 май куни бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XIV навбатдаги мажлисида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш масаласи муҳокама қилинмоқда ва туман (шаҳар) партия Кенгашларининг навбатдаг Конференцияларига делегатлар сайланмоқда.
Абу Али ибн Сино номидаги Жиззах жамоат саломатлиги техникуми ётоқхонасида ташкил этилган ва тажрибали маслакдошимиз Гулзода Зуҳурова етакчилик қилаётган БПТ да бўлиб ўтган умумий йиғилиш ҳам айнан шу долзарб масалага бағишланди.
Йиғилишда қуйи бўғин фаоллари билан бирга партия шаҳар Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, электорат вакиллари ҳам иштирок этишди.
Унда сўзга чиққан депутатлар, партия ходимлари юртимизда давом этаётган сиёсий-иқтисодий жараёнлар ва уларда партия фаолларининг ўрни ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Умумий йиғилишда техникум директори, БПТ раиси Гулзода Зуҳурова партия Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдаги Конференциясига делегат этиб сайланди.
Шоҳруҳ Ўрозбоев,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
-
БПТлар фаолияти ўрганилмоқда
11.09.2023, 16:42
-
“Санобар Самад Жасмина” МЧЖда янги БПТ иш бошлади
11.09.2023, 16:30
-
Партия қуйи бўғинларида истиқлол тадбирлари давом этмоқда
31.08.2023, 16:28
-
БПТда қутлуғ санага бағишланган тадбир ўтказилди
29.08.2023, 14:28
Фикрингизни қолдиринг