Сайловолди муҳим вазифалар белгилаб олинди

17.05.2023, 15:47

Сайловолди муҳим вазифалар белгилаб олинди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия  вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари аппарат раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишни партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошланганини таъкидлади. Шу муносабат билан  O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 12 май куни бўлиб ўтган йиғилишида партиянинг сайлов кампаниясида муваффақиятли иштирок этиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилгани, галдаги режалар, дастурлар ишлаб чиқилганлиги ва уларда белгиланган асосий вазифаларга эътиборни каратди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDeP дан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида сайловчилар имзосини тўплаш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрни ва мавқеига эга, етакчи партиялардан бири бўлган O‘zLiDeP сайловда ўз нуфузига муносиб тарзда иштирок этиши лозим, - деди у.  - Масъулиятли сиёсий имтиҳондан ёруғ юз билан ўтиш учун O‘zLiDeP  вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари, бошланғич ташкилотлар  барча имкониятларини сафарбар этиши лозим.

Музокарада сўзга чиққанлар кун тартибидаги ушбу масала юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+