Жиззахда имзо тўплаш жараёни қизғин давом этмоқда
19.05.2023, 12:38

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – муддатидан илгари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Қоидага мувофиқ, сайловда иштирок этишига рухсат берилган сиёсий партиядан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизи имзосини тўплаши керак.
Жиззах вилоятида бу сиёсий жараёнда иштирок этиш учун 785 494 нафар сайловчилар рўйхатга олинган.
Айни пайтда O'zLiDePнинг вилоятдаги барча ҳудудий бўлимлари вакиллари, депутатлар, қуйи бўғинлар аъзолари, партия фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилаётган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.
Имзо тўплаш жараёни Жиззах шаҳридаги йирик корхона ва ташкилотларда ҳам олиб борилмоқда.
- Конституциямизда мустаҳкамланган янгилик ва ўзгаришлар тезроқ ҳаётимиздан ўрин олишини, Ватанимиз янада тараққий этиб, элимиз фаровон яшашини истайман, - дейди имзо варақаларини тўлдирган ёшлардан бири Муқаддас Мамарасулова.
Кун давомида партия фаоллари шаҳардаги таълим муассасалари, аҳоли гавжум жойлари ва бошқа манзиллардаги очиқ осмон остида ташкил этилган имзо варақаларини тўплаш жараёнда юзлаб ҳамюртларимиз O’zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини билдириб, имзо варақаларини тўлдирдилар.
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Танловнинг Урганч шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди
28.07.2023, 17:37
-
Кўрик-танловнинг Гулистон туман босқичи ғолиблари аниқланди
27.07.2023, 12:37
-
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришди
14.07.2023, 14:52
-
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди
09.07.2023, 13:50
-
МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув
07.07.2023, 20:41
Фикрингизни қолдиринг