Йирик ташкилотдаги қизғин муҳокама

18.05.2023, 20:00

Йирик ташкилотдаги қизғин муҳокама

“UzAutoMotors” акциядорлик жамияти Хоразм филиалида минг нафардан зиёд O‘zLiDeP аъзолари меҳнат қилиб келмоқда. Мазкур корхона халқимизга йилига 120 мингдан зиёд “Дамас” русумли автомашиналарни етказиб бериш қувватига эга.

Шунингдек, мазкур завод фаолияти йўлга қўйилиши билан бир вақтда заводга бутловчи қисмларни етказиб берувчи еттита қўшма корхоналар Хоразм вилояти филиаллари ҳам ташкил этилди. Мазкур қўшма корхоналарда O‘zLiDePнинг бошланғич партия ташкилотлари тузилиб, фаолият олиб бормоқда. Дастлаб партия ҳайриҳохлари 500 нафардан иборат бўлган бўлса бугунги кунда уларнинг сони 1200 нафардан ошди.

Айни кунларда барча жойларда бўлаётгани каби мазкур корхонада ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг ҳам умумий йиғилиши ўтказилди.

 O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси И.Файзуллаев ва партия туман Кенгаши масъуллари иштирокида ушбу АЖда ўтказилган йиғилишда бугун мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда улкан ўзгаришлар рўй бераётганлиги, буни фуқароларимиз ҳаётида ўз аксини топаётганлиги эътироф этилди. Хусусан, юртимизда саноат тармоқлари корхоналарнинг сони йил сайин ортиб бораётганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек,  йиғилишда муҳим сиёсий жараённи ўтказишда бошланғич партия ташкилотлари ҳамда партия фаоллари олдида турган долзарб вазифалар қизғин муҳокама қилинди.

БПТ раиси Отабек Ортиқовнинг эътироф этишича, жамият ишчи-хизматчилари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан биргаликда партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан танишиб бориш учун турли тадбирлар, депутатлар ва партия вакиллари билан учрашувлар мунтазам тарзда ташкил этиб борилади.

Йиғилиш якунида “UzAutoMotors” АЖ Хоразм филиалида бошланғич партия ташкилотидан Тупроққалъа туман Кенгашининг навбатдаги  XII конференциясига делегатлар  сайланди.

Насиба ВАИСОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+