Нурафшонлик фахрийлар ўз фаолиятларини сарҳисоб қилишди
19.05.2023, 16:33

Тошкент вилоятининг тобора янгиланаётган маркази Нурафшон шаҳрида ҳам қуйи бўғинларнинг навбатдаги умумий йиғилишлари давом этмоқда. Уларда маҳаллий кенгашларнинг навбатдаги конференцияларига делегатлар сайланмоқда ва Президентликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзолар тўпланмоқда.
Нурафшоннинг сўлим гўшалардан бири – Нуронийлар масканида партия шаҳар кенгашидаги “Ойбек” БПТнинг навбатдаги умумий йиғилиши ҳам айни мақсадда ўтди. Унда партия Тошкент вилоят ҳамда Нурафшон шаҳар кенгаши мутасаддилари, Фахрийлар кенгаши аъзолари, фаоллар ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Йиғилишда сўз олган O‘zLiDeP Нурафшон шаҳар кенгаши қошидаги Фахрийлар кенгаши раиси Октам Ҳайдаров бугун юртимизда кечаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлар, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш йўлида олиб борилаётган самарали ислоҳотлар ҳақида сўзлади. Сайловларнинг мамлакат ижтимоий, сиёсий ҳаёти ва барқарор ривожида муҳим ўрин тутиши, юрт тақдирини ҳал этувчи мазкур муҳим паллада бефарқ бўлмасликни уқтирди. Сиёсий тадбирга пухта тайёргарлик кўриб, уни уюшқоқлик билан ўтказишда нуроний ва фахрийлар ҳам жонбозлик кўрсатишини, айниқса, БПТнинг “Мадад” гуруҳи аъзолари кўмаги ва бош-қошлигида ибратли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
Йиғилиш якунида партия Нурафшон шаҳар кенгашининг бўлажак конференциясига БПТ фаоли Солижон Тожиевни бир овоздан делегат этиб сайлашди. Нурафшонлик отахон ва онахонлардан иборат бир гуруҳ партия хайрихоҳлари ўз ташаббуслари билан партиямиз томонидан Президентликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақасини имзолашди.
Зухро МИРЗОҲАМДАМОВА,
O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди
26.05.2023, 18:47
-
Партия съездига қашқадарёлик делегатлар сараланди
26.05.2023, 18:40
-
Сайловга тайёргарлик янада қизғинлашиб бормоқда
26.05.2023, 18:36
-
O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди
26.05.2023, 18:26
-
Съездга делегатларини сайлаш — сайловга тайёрланишининг муҳим бўғини
25.05.2023, 20:45
Фикрингизни қолдиринг