Вилоят конференциясига делегатлар сайлаб олинмоқда

20.05.2023, 19:49

Вилоят конференциясига делегатлар сайлаб олинмоқда

O`zLiDeP Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилишда партия ходимлари, депутатлар, БПТларнинг умумий йиғилишларида сайланган делегатлар иштирок этишди.

Наманган шаҳар Кенгаши таркибида 108 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб боради. Улар ўз сафига 5533 нафар партия аъзоларни бирлаштирган. Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари конференциясига бошланғич партия ташкилотларидан 110 нафар делегатлар сайланди.

Йиғилишда партиянинг сайловолди кампанияси даврида тарғибот ва ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиш масалалари ҳам белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди ва партия фаолларидан O`zLiDeP Наманган вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференциясига делегатлар сайланди.

  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+