Пахтаободлик партия фаолларидан делегатлар сайланди

22.05.2023, 20:48

Пахтаободлик партия фаолларидан делегатлар сайланди

Андижонда O‘zLiDeP Пахтаобод туман кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия вилоят кенгаши ходимлари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотларининг умумий йиғилишларида сайланган делегатлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Айни пайтда Пахтаобод туман кенгаши таркибида 59 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб боради. Улар ўз сафига 6 602 нафар аъзони бирлаштирган.

Йиғилишда 2023 йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида партия ташкилотларининг тўлақонли ва самарали иштирокини таъминлаш масаласи кенг муҳокама қилинди. Эл-юрт тақдири, мамлакатнинг эртанги кунини белгилаб берадиган муҳим сиёсий жараёнда амалга ошириладиган тарғибот тадбирларида жойлардаги бошланғич ташкилотларда жипслашган ҳар бир аъзонинг ўз муносиб ҳиссаси бўлиши лозимли қайд этилди. Сайловда муносиб иштирок этиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини юқори даражада ташкиллаштиришнинг амалий механизмлари ишлаб чиқилди.

Шу куни O‘zLiDeP Пахтаобод тумани кенгашининг навбатдаги конференцияси партия вилоят конференциясида иштирок этадиган делегатларнинг номзодларини ҳам тегишли тартибда ўрганиб чиқиб, атрофлича муҳокамадан ўтказди.  Иштирокчилар энг муносиб 2 нафар номзодни навбатдаги конференцияга делегат этиб сайлашди.

  • Кўрилди
    707
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+