Сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

22.05.2023, 20:48

Сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда партиянинг барча қуйи бўғинларидан сайланган делегатлар қатнашди.

Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDePнинг XI съездига партиянинг Самарқанд шаҳар ташкилотидан вилоят конференциясига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Айни пайтда ўз сафида 12 800 дан зиёд аъзони бирлаштирган партия Самарқанд шаҳар кенгашида салкам 154 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу таянч бўғинларининг барчасида бўлажак Президент сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда шаҳар конференциясига делегатлар сайлаш масалаларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилди.

Қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганига алоҳида урғу берди. Биргина тадбиркорлик фаолиятини замонавий бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб янада эркинлаштириш бўйича қатор ишлар бажарилгани, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан соддалаштирилгани, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш, рақобатни қўллаб-қувватлаш орқали давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чекланганини алоҳида таъкидлашди.

Шу билан бирга, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилгани, натижада Ўзбекистонда тадбиркорлар сони қарийб 2 миллионга етгани, тадбиркорлик субъектларида иш билан банд бўлганлар сони ҳам бир неча баробарга ошгани айтилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч экани қайд этилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган партия Самарқанд шаҳар кенгаши конференциясида вилоят партия ташкилоти конференциясига делегатлар сайлаб олинди.

  • Кўрилди
    642
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+