Масъулият янада ошади

24.05.2023, 12:54

Масъулият янада ошади

O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши сайловолди муҳим тадбирлардан бири – туман, шаҳар конференцияларини белгиланган муддатларда ўтказди.

Эътиборлиси, партия фаоллари бўлажак Президент сайловини мамлакатимиз ҳаётида энг муҳим сиёсий жараён эканлигини инобатга олган ҳолда ушбу тадбирларни уюшқоқлик билан юқори савияда ташкил этишда жонбозлик кўрсатишди.

Партия Бухоро шаҳар ташкилотининг навбатдаги конференциясида ана шундай ижобий жиҳат кузатилди. Уни шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Руслан Загретдинов олиб борди.

Қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан юқори савияда ташкил этиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий тадбирлари ўтказилмоқда. Бу муҳим жараёнда ўз атрофига 11 844 нафар аъзони бирлаштирган партия Бухоро шаҳар ташкилоти ҳисобидаги 96 та бошланғич партия ташкилотлари фаол.

- Турли миллат вакилларидан иборат халқимиз ҳамжиҳатлиги ўтган умумхалқ референдумида янгиланган Конституцияни қабул қилиш жараёнида аниқ кўзга ташланди, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси Ф. Аминов. – Энди эса барчамиз навбатдаги муҳим сиёсий жараён – Президент сайлови арафасида турибмиз. Демакки, партиямиз фаоллари, туман ва шаҳар кенгашлари ҳузурида ташкил этилган сайловолди шатаби аъзолари зиммасидаги масъулият бир неча баробарга ошади.

Конференцияда вилоят партия ташкилотининг навбатдаги анжуманига 39 нафар делегат сайланди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    459
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+