Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир

24.05.2023, 13:04

Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Бу эса - навқирон авлод вакиллари тақдирига энг муҳим масалалар қаторида қаралаётганининг намунасидир. Бугунги ёшлар ҳам ўз навбатида ўзларининг илғор фикрлаши ва ташаббускорлиги билан барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар.

Куни-кеча Қоракўл туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари асосий фан олимпиадаларининг республика босқичида совринли ўринларни эгалланларини бунга яққол мисол қилиб келтириш мумкин.

O‘zLiDeP масъуллари ва партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ёшларнинг муносиб таълим - тарбия олиши ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш масаласида зиммасида ҳам катта масъулият борлигини ҳис этган ҳолда иш олиб бормоқдалар.

Яқинда OʻzLiDeP Қоракўл туман Кенгаши раиси, маҳаллий Кенгаш депутати, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Элёр Олтиев ўзи тахсил олган ҳудуддаги Маллаишейх МФЙ жойлашган 20-сонли ўрта умумтаълим мактабида бўлиб, битирувчи ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида депутат ёшларнинг қизиқишлари, уларнинг келгусидаги ўй-режалари билан ўртоқлашиш билан бирга уларни қийнаётган муаммоларни ҳам тинглади. Уларнинг ечими борасида тегишли тавсиялар берди. Шунингдек, айни пайтда туманда тор соҳа йўналишлари бўйича шифокорлик касбига талаб юқорилигини инобатга олиб, ёшларни ушбу йўналишларга жалб қилиш бўйича ўз маслаҳатларини берди.

Тадбир якунида депутат Э.Олтиев томонидан мактабнинг педагогик жамоаси, иқтидорли ва фаол ўқувчиларига бадиий китоблар тўплами ҳамда эсдалик совғлари топширилди.

Келгусида шу каби тадбирларни яна давом эттиришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    2179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+