O‘zLiDeP туман ва шаҳар ташкилотлари конференциялари қизғин давом этмоқда
24.05.2023, 13:13

Уларда 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида сиёсий кучнинг муносиб иштирокини таъминлаш ҳамда вилоят партия ташкилоти конференциясига делегатларни сайлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Вобкент туман ҳокимиятида бўлиб ўтган ана шундай тадбирда партия туман кенгаши масъуллари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотларидан сайланган делегатлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
- Президент сайлови янгиланган Конституция, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилиши лозим, – деди Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Фармон Аминов. – Бунинг учун аъзоларимиз, маҳаллий кенгаш депутатлари, қуйи бўғинлар фаоллигидан унумли фойдаланишимиз керак.
Конференцияда партия туман ташкилотининг ўтган давр мобайнидаги фаолияти атрофлича таҳлил этилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди, янги ғоя ва ташаббуслар илгари сурилди.
Тадбир якунида O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатаётган фаоллар орасидан вилоят партия ташкилоти конференциясига делегатлар сайланди.
Худди шундай конференциялар партиянинг Бухоро, Жондор, Қоровулбозор туман ташкилотларида ҳам бўлиб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
-
БПТлар фаолияти ўрганилмоқда
11.09.2023, 16:42
-
“Санобар Самад Жасмина” МЧЖда янги БПТ иш бошлади
11.09.2023, 16:30
-
Партия қуйи бўғинларида истиқлол тадбирлари давом этмоқда
31.08.2023, 16:28
-
БПТда қутлуғ санага бағишланган тадбир ўтказилди
29.08.2023, 14:28
Фикрингизни қолдиринг