Барча ислоҳотлар халқимиз фаровонлиги учун
24.05.2023, 17:07

Мамлакатимизда катта сиёсий тадбир – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
O‘zLiDeP Паркент туман партия ташкилотининг навбатдаги конференциясида ҳам сайловда фаол иштирок этиш ҳамда вилоят конференциясига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.
Айни пайтда ўз сафида 4 700 дан зиёд аъзони бирлаштирган кенгашда салкам 43 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Ҳозирда ушбу таянч бўғинларининг барчасида Президент сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда шаҳар конференциясига делегатлар сайлаш масалаларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилди.
Тадбирда сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўриш, либералчилар ғояларини кенг аҳоли орасида янада кенг тарғиб қилиш вазифалари белгилаб олинди. Сўзга чиққанлар эътироф этганидек, барча соҳалардаги ислоҳотлар халқимиз фаровонлиги учун амалга оширилмоқда. Биргина тадбиркорлик фаолиятини замонавий бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб янада эркинлаштирилди, рақобатни қўллаб-қувватлаш орқали давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чекланди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган тадбирда вилоят партия ташкилоти конференциясига делегатлар сайланди.
O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил этилди
10.11.2023, 15:51
-
Маслакдошларимиз сафи ўсмоқда
25.10.2023, 12:03
-
Бухоро шаҳрида O'zLiDeP таянч бўғинлари сони 98 тага етди
23.10.2023, 16:04
-
Тадбиркорлик субъектида партиянинг янги қуйи бўғини иш бошлади
10.10.2023, 17:08
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
Фикрингизни қолдиринг