Келажак авлод тақдирига бефарқ эмасмиз
25.05.2023, 19:44

O‘zLiDeP Андижон вилояти кенгаши тасарруфида 886 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Уларда 89 минг 770 нафар аъзо жипслашган.
Ислоҳотлар самарадорлигида катта масъулиятни зиммасига олган қуйи бўғинлар сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини аҳоли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида йиғилишларини ўтказишди. Мана шу таянч тузилмаларда сайланган делегатлар маҳаллий кенгашлар конференцияларида иштирок этишди. Уларнинг энг муносиблари вилоят конференциясига таклиф этилди.
– Бугун барчамиз мамлакатимиз келажаги, унинг эртаси ва равнақини белгилаб берадиган муҳим сиёсий жараёнда қатнашяпмиз, – деди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова. – Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови нафақат бугунги кун, балки келажак авлод ва унинг тақдирини белгилаб берувчи палладир.
Конференция ишида 150 нафар делегат қатнашди. Унда президент сайловида фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP XI съездига қатнашиш учун Андижон вилоятидан делегатлар сайланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил этилди
10.11.2023, 15:51
-
Маслакдошларимиз сафи ўсмоқда
25.10.2023, 12:03
-
Бухоро шаҳрида O'zLiDeP таянч бўғинлари сони 98 тага етди
23.10.2023, 16:04
-
Тадбиркорлик субъектида партиянинг янги қуйи бўғини иш бошлади
10.10.2023, 17:08
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
Фикрингизни қолдиринг