Ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда ишлаймиз

25.05.2023, 20:23

Ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда ишлаймиз

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят патия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда партия масъуллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, делегатлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими А. Махмудалиев, кенгаш аппарат раҳбари Ш. Бозорбоева, депутат ва партия фаоллари ҳамда бошқалар жорий йилнинг Ватанимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеаларга бой бўлаётгани, президент сайлови жаҳон ҳамжамияти алоҳида аҳамият қаратадиган навбатдаги муҳим сиёсий тадбир сифатида тарихимизга ёрқин саҳифа бўлиб муҳрланишини таъкидлашди. Юртдошларимиз ана шу ҳаётий ҳақиқатни англаб етган ҳолда ўз фаровонликлари, фарзандлари бахт-саодати учун муносиб номзодга овоз бериш билан ўз келажакларини белгилашларини қайд этишди.

– Бугунги конференцияда муҳим сиёсий жараён олдидан бажарилиши лозим бўлган бир қатор вазифаларни белгилаб олиш билан бирга, янгича тизимда ишлашга келишиб олдик, – деди Ш. Бозорбоева. – Зеро жуда маъсулиятли жараёнга пухта тайёрланиш, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишда фаолларимиз ҳамда ноиблар билан ҳамкорликда ишлашимиз даркор.

  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+