Делегатлар сараланди
25.05.2023, 20:25

O‘zLiDePнинг жойлардаги фаоллари партиянинг XI съездига делегатларни сайлаш масалаларини қизғин муҳокама этмоқда.
Партия Сурхондарё вилояти партия ташкилотининг навбатдаги конференциясида ҳам шу масала кўрилди. Нотиқлар эътироф этганидек, юртимизда яратилган қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити натижада Ўзбекистонда тадбиркорлар сони қарийб 2 миллионга етди. Ушбу субъектларда банд бўлганлар сони бир неча баробарга ошди. Хусусан, Сурхондарё вилоятида ҳам ишлаб чиқариш, саноат корхоналари сони кўпайиб, тадбиркорлар сафи кенгайди.
Ўз навбатида тадбиркорлар ва ишбирмонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч экани қайд этилди.
Конференция сўнгида партиянинг XI съездида қатнашиш учун Сурхондарё вилоятидан делегатлар сайланди.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти
кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди
26.05.2023, 18:47
-
Партия съездига қашқадарёлик делегатлар сараланди
26.05.2023, 18:40
-
Сайловга тайёргарлик янада қизғинлашиб бормоқда
26.05.2023, 18:36
-
O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди
26.05.2023, 18:26
-
Съездга делегатларини сайлаш — сайловга тайёрланишининг муҳим бўғини
25.05.2023, 20:45
Фикрингизни қолдиринг