O‘zLiDeP Тошкент шаҳар партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди

25.05.2023, 20:29

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди

Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотларининг навбатдаги конференциялари ташкил этилмоқда.

Конференция мажлисларида муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда партиянинг XI Съездига делегатларни сайлаш масалалари қизғин муҳокама қилиняпти.

Хусусан, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилиб, унда партиянинг барча қуйи бўғинлари, туман конференцияларидан сайланган делегатлар қатнашди.

Айни пайтда ўз сафида қарийб 112 608 нафар аъзоларни бирлаштирган партиянинг Тошкент шаҳар ташкилотида салкам 1452 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб боряпти. Дастлаб ушбу таянч бўғинларининг барчасида умумий йиғилишлар, туман партия ташкилотларининг конференциялари ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар, сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганлигига алоҳида урғу беридилар. Биргина тадбиркорлик фаолиятини замонавий бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб янада эркинлаштириш бўйича қатор ишлар бажарилгани, жумладан, тадбиркорлар фаолияти устидан турли текширувларга мораторий жорий қилингани, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан соддалаштирилгани, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш, рақобатни қўллаб-қувватлаш орқали давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чеклангани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилгани, натижада Ўзбекистонда тадбиркорлар сони қарийб 2 миллионга етгани, тадбиркорлик субъектларида иш билан банд бўлганлар сони ҳам бир неча баробар ошгани таъкилаб ўтилди. Ушбу амалий ишлар республикамизнинг барча туман, шаҳарларида ўз ифодасини топаётганлигини алоҳида эътироф этишди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч эканлиги қайд этилди. Партиянинг бутун мақсад истаги олижаноб ва танти халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқчида давом эттириш, юртимизни дунёнинг етакчи давлатлари сафидан ўрин олшиши учун харакат қилиш, мана шу йўлда бутун халқимизни бирлаштиришдан иборат эканлиги эътироф этилди.

Конференция сўнгида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI Съездида қатнашиш учун Тошкент шаҳар партия ташкилотидан делегатлар сайланди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    600
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+