Съездга делегатларини сайлаш — сайловга тайёрланишининг муҳим бўғини
25.05.2023, 20:45

Урганч шаҳридаги IT марказда Ўзбекистон Либерал демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг XII конференцияси бўлиб ўтди.
Бугунги кунда 104 127 нафар партия аъзоларини бирлаштирган партия вилоят Кенгаши таркибида 1 139 та бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу таянч бўғинларининг барчасида бўлажак Президент сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда шаҳар конференциясига делегатлар сайлаш масалаларига бағишланган умумий йиғилишлар, шаҳар, туман ташкилотларининг конференциялари уюшқоқлик билан ташкил этиляпти.
Урганч шаҳридаги IT марказда ўтказилган вилоят конференциясида партия фаоллари, депутатлик гуруҳи аъзолари, шаҳар, туман делегатлари иштирок этди. Конференцияда вилоятда муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI Съездига делегатлар сайлаш масалалари муҳокама этилди. Йиғилишда партия вилоят ташкилотининг фаолияти ҳам таҳлил қилинди.
Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганига алоҳида урғу берди. Биргина тадбиркорлик фаолиятини замонавий бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб янада эркинлаштириш бўйича қатор ишлар бажарилгани, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан соддалаштирилгани, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш, рақобатни қўллаб-қувватлаш орқали давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чекланганини алоҳида таъкидлади.
Ўз навбатида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч экани қайд этилди.
Конференция сўнгида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI Съездида қатнашиш учун Хоразм вилоятидан делегатлар сайланди.
Насиба Ваисова,
OʼzLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
Жамоатчилик билан алоқалар ва
мафкуравий тарғибот бўлими мудири.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил этилди
10.11.2023, 15:51
-
Маслакдошларимиз сафи ўсмоқда
25.10.2023, 12:03
-
Бухоро шаҳрида O'zLiDeP таянч бўғинлари сони 98 тага етди
23.10.2023, 16:04
-
Тадбиркорлик субъектида партиянинг янги қуйи бўғини иш бошлади
10.10.2023, 17:08
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
Фикрингизни қолдиринг