Сайловга тайёргарлик янада қизғинлашиб бормоқда

26.05.2023, 18:36

Сайловга тайёргарлик  янада қизғинлашиб бормоқда

9 июль куни мамлакатимизда муддатидан илгари бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик  O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгашида  янада қизғинлашиб бормоқда.

Партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ҳам айнан шу жараёнга қаратилди – сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDePнинг XI съездига делегатлар сайлаш муҳокама қилинди.

Йиғилишни кенгаш раиси Зафар Каримов бошқарди. Унинг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Илҳом Ботиров O‘zLiDePнинг вилоятдаги тузилмаларининг бугунги фаолияти, хусусан, сайловга тайёргарлик кўриш борасидаги ташкилий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари белгиланган режа асосида олиб борилаётганини айтди.

Дарҳақиқат, ҳозирда  вилоятда 119 минг 340 нафардан зиёд партиядошни ўзида жамлаган 1 368 та партия бошланғич ташкилот мавжуд. Кенгашларда сайловолди штаблари тузилиб, улар фаолиятининг ташкилий техник масалалари ҳал этилди. Экспертлар гуруҳлари ўз ишларини давом эттиришмоқда.

Анжуманда сўзга чиққанлар кейинги йиллардаги янги Ўзбекистода “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам аввало инсонга хизмат қилиши шарт!” деган хақиқий халқона сиёсат амалда ўз ижросини топаётгани, барча соҳа мутлақо янгича ислоҳот ва ўзгаришлар билан қамраб олинаётганини таъкидлашди. Бу саъй-ҳаракатларда  мамлакатдаги етакчи либерал партия ҳам ўз ҳиссасини қўшаётгани  қайд этилди.

Конференция сўнгида делегатлар сайланди.

Насиба МЎМИНОВА,

кенгаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+