O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди

26.05.2023, 18:47

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда сенатор, депутат, партия фаоллари ҳамада туман-шаҳар делегатлари иштирок этди.

Айни пайтда ўз сафида 60 мингдан зиёд аъзоларни бирлаштирган кенгашда 800 га яқин бошланғич партия ташкилоти мавжуд. “Варқ келажаги” МЧЖ қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти раиси, тадбиркор, сиёсий куч фаоли К. Юлдашев сўзга чиқиб, биргина тадбиркорлик фаолиятини замонавий бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб янада эркинлаштириш бўйича қатор ишлар бажарилгани, натижада вилоятда тадбиркорлар сони қарийб 150 мингга етганини таъкидлади.

Конференция сўнгида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI съездида қатнашиш учун Навоий вилоятидан делегатлар сайланди.

                                                                                                                                                                                                                                           O'zLIDeP Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+